Қирғизистон чегарадаги вазият бўйича Ўзбекистонга нота жўнатди
Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистоннинг ўзбек-қирғиз чегарасидаги баҳсли ҳудудга ҳарбий техникаларни жойлаштириб, ўтиш пунктларини ёпганига норозилик билдириб, расмий Тошкентга нота жўнатди. Бу ҳақда хабар қилган Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Дониёр Сидиковга кўра, расмий Бишкек Ўзбекистондан зудлик билан чегарага қўйилган блок-постларни олиб ташлашни талаб қилган. Сидиковга кўра, ўзбек томони ўзининг ушбу ҳаракатлари билан чегараолди ҳудудидаги икки халқ ўртасида можаролар келиб чиқишига сабаб бўлишидан огоҳлантирилган. Читать дальше...