Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28

ҲАМАС гаровдагиларнинг 4 нафарини жасадларини топширди, Исроил эса 625 нафар маҳбусларни озод қилди (видео)

0
Фото: Al Jazeera
26 февраль куни ҲАМАС тўрт нафар гаровга олинганларнинг жасадларини Исроилга топширди. Бунинг эвазига Исроил 625 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Ғазода ўт очишни тўхтатиш режими 19 январдан амалга кирган бўлиб, унинг биринчи босқичи шу ҳафта якунига етиши кутилмоқда. Бироқ урушни тўхтатиш ва тинчлик жараёнини давом эттириш бўйича кейинги босқичнинг тақдири ҳануз номаълум. ҲАМАС музокараларни давом эттиришга тайёрлигини билдириб, гаровдагиларни озод қилиш учун ягона йўл ўт очишни тўхтатишга содиқлик эканини таъкидлади.

ҲАМАС гаровда бўлган шахслар жасадларини 26 февраль куни топширди, Исроил эса жавоб тариқасида 625 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. Аввалроқ, 22 февраль куни ҲАМАС гаровдаги олти кишининг жасадини Исроилга топширган, бироқ Исроил буни “саҳналаштирилган маросим” деб баҳолаган ва маҳбусларни озод қилишдан бош тортган эди.

Исроилга 69 ёшли Нир Оз Итсик Элгарат, 49 ёшли Сахи Идан, 85 ёшли Шломо Мансур ва яна бир гаровга олинган шахснинг жасадлари топширилди. Биринчи босқич доирасида 2 мартгача 25 нафар исроиллик озод қилиниши ва саккиз нафар гаровга олинганларнинг жасадлари топширилиши режалаштирилган.

ҲАМАС манбаларига кўра, озод этилиши кутилаётган фаластинлик маҳбуслар орасида 445 нафар эркак, 24 нафар аёл ва вояга етмаганлар, шунингдек, умрбод қамоқ жазосини ўтаётган 151 нафар маҳбус бор.

Исроил ва ҲАМАС 15 январь куни Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш ва анклавда ўт очишни тўхтатиш режими жорий этиш бўйича келишувга эришган эди. Ушбу келишув 19 январь куни кучга кирган бўлиб, у уч босқични ўз ичига олади ва биринчи босқич 42 кун давом этиши режалаштирилган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Мирра Андреева поднялась на четвертую позицию в гонке за чемпионство WTA.






Песков заявил о негативном влиянии торговых войн между США и ЕС на мировую экономику

Департамент культурного наследия города Москвы обновил список охраны элементов здания «Уголка дедушки Дурова»

Полицейские задержали томского экс-боксера, который нокаутировал женщину в лифте

Производитель оптического оборудования стал резидентом ОЭЗ «Технополис Москва»