«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум бўлди
«Бўрилар»ни янги мавсумда бошқариш учун асосий номзод «Аталанта» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини бўлиб турибди. Томонлар аллақачон музокараларни бошлаб юборишган.
Жан Пьеро Гасперини 2016 йилдан бери Бергамо жамоасини бошқариб келмоқда. Сўнгги вақтларда Гасперини ва «Аталанта» раҳбарияти ўртасида муаммолар пайдо бўлган. Шу сабабли мураббий бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйлашни бошлаган.
Манба: romapress.net