Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28

Беҳаё видео можароси, суиқасдга уриниш, ажрим: Диана Ягофарованинг тақдири қандай кечди?

0
“Супер келинчак” фильмидаги уддабурон келин образи билан нафақат Ўзбекистон, балки Россия ҳамда МДҲ мамлакатларига танилган актриса Диана Ягофарова 27-февраль санасида 36 ёшни қаршилади. Диананинг шу кунгача бор-йўғи 4-5 та фильмда суратга тушганига ишониш қийин. 15 йил давомида экранларда кўринмай қолган актриса бугун уч фарзанднинг онаси, уй бекаси, шу билан бирга яна фаол ижодга қайтди.

Болалик

Диана Ягофарова 1989 йилнинг 27 февралида Тошкент шаҳрида туғилган. Диананинг отаси авиация заводида ишлаган, онаси эса уй бекаси бўлган. У болалигидан кино соҳасига қизиққан ҳамда актёрлик маҳорати тўгарагига қатнай бошлаган. Бўлажак актриса мактабда аъло баҳоларга ўқиган.

Ижоднинг бошланиши

Фото: Instagram
Театр тўгарагига қатнашда давом этган 18 ёшли Диана кунларнинг бирида таниқли ўзбек кинорежиссёри Баҳром Ёқубовнинг эътиборига тушади. Айнан Баҳром Ёқубов Дианага ўзини кинода синаб кўришни таклиф қилади. Шу тарзда Диана ижодга кириб келади ҳамда 2008 йилда Баҳром Ёқубовнинг “Ташландиқ” деб номланган фильмида эпизод ролни ижро этади.

Юлдузли онлар

Фото: Instagram
2008 йилда Диана бош ролни ижро этган “Супер келинчак” фильми катта экранларда намойиш этилди. Фильм тақдимотидан сўнг Диана ҳақиқий маънодаги кино юлдузга айланди. “Супер келинчак” фильми рус миллатига мансуб қизни севиб қолган ўзбек йигитининг севгилисига эришиш йўлидаги қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилади. Ўз навбатида Диананинг қаҳрамони ҳам қаттиққўл қайнонанинг кўнглига йўл топиш учун барча имкониятларини ишга солади.

2009 йилда Диана “Ичкуёв” деб номланган романтик фильмда суратга тушган. Шу йилнинг ўзида актриса иштирокидаги яна бир фильм — “Зирапча” томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Шундан сўнг Диананинг ижодида маълум муддат танаффус кузатилди.

Беҳаё видео билан боғлиқ можаро

Баҳром Ёқубов ва Диана Ягофарова
Фото: Instagram

Диана Ягофарова ўзбек киносидаги энг муваффақиятли дебютант сифатида танилиб бораётган, томошабинлар унинг иштирокидаги янги лойиҳаларни интизорлик билан кутаётган бир пайтда актриса экранларда умуман кўринмай қолди. Бунга эса режиссёр Баҳром Ёқубов ва Дианага жуда ўхшайдиган қиз иштирокидаги беҳаё видеонинг тарқалиши сабаб бўлди. Актриса орадан бир неча йил ўтганидан кейин берган интервьюсида ўша воқеа туфайли ҳатто ўз жонига қасд қилишга урингани ҳақида айтади.

— Бу мавзуни узил-кесил ёпиш учун айтаман: бу видео қаердан тарқаб кетганини билмайман. Мен 15 йил бу саволга жавоб бермадим. Чунки ушбу саволга ўзимда ҳам жавоб йўқ. Лекин одамларнинг қасддан қанчалик жирканч ишларга боришини тушундим. Видео жуда катта таъсир ўтказиб, бир неча дақиқалар ичида бутун ҳаётим барбод бўлган. Мен ўшанда ўз ишим, актёрлик маҳоратим ва истеъдодим билан бутун мамлакатга машҳур эдим. Аммо ана шу видео туфайли ҳаммаси бир зумда йўққа чиқди. Бу даҳшатли тушга ўхшарди. Қанчадир вақт умуман кўчага чиқмаганман.

Кейинчалик маълум муддат одамлар ‘Сиз ўша Дианамисиз?’, деса, ‘Йўқ, у эмасман’, дердим. Ҳатто ўз шахсиятимдан ҳам воз кечган пайтларим бўлган. Бу менинг ўша пайтдаги ҳимоя реакциям эди. Мен у пайтда 18 ёшли қизча эдим. Ўшанда ёнимда бундай вазиятда қандай йўл тутишим кераклигини ўргатувчи биронта суянган тоғим бўлмаган. Мен ҳаммадан ҳам кўра бувим бу воқеаларга қандай муносабат билдиришидан қўрққанман. Лекин бувим ушбу қайғули ҳолатда бошини баланд тутган ҳолда мени қўллаб-қувватлаган. Қанчадир муддатга мамлакатни тарк этишга мажбур бўлдим. Ўзбекистонда бир ой бўлмадим.

Бувим шунда бу менга қарши катта провокация эканлигини айтиб, мени юпатган. Улар бутун ҳаётим давомида яхши-ёмон кунимда менга доим далда бериб турган. Бу видеони ким тарқатганини билмайман. Аммо ундаги одамлар бизга жуда ўхшайди. Видео яшин тезлигида тарқалиб, ҳамма уни кўрди. Яна бир нарсани таъкидламоқчиман: ўшанда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳозиргидек ривожланмаганди. Бугунги кунда бу йўналиш яхши томонга ўзгарди. Янги қонунлар қабул қилинмоқда. Аёллар ҳуқуқлари ҳақида кўп гапирилмоқда. Лекин афсуски, ўша пайтда бу нарса йўқ эди, дейди Диана.

Шахсий ҳаёт

Фото: Instagram
Диана Ягофарова 2009 йилда Мурод Юнусхўжаев исмли йигит билан оила қуради. Жуфтлик умумий дўстлари орқали, ресторанда танишгани айтилади. Мурод Дианани маданий тадбирлардан бирида кўриб қолади ва ўшандаёқ унга уйланиш истаги пайдо бўлади.

“Ўшанда менда иккита вариант бор эди. Чет элга кетиш ва актриса сифатида ривожланиш ёки турмушга чиқиб, ўзимни оилага бахшида қилиш. Ҳар бир аёл учун оила муҳим бўлганидек, мен ҳам иккинчи вариантни танлаганман”, деганди Диана интервьюларидан бирида.

Мурод ва Диана 14 йил бирга яшашди. Бу вақт ичида улар уч ўғилнинг ота-онаси бўлишди. Актриса 2024 йилда берган интервьюсида турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақида сўзлаб берган эди.

Фото: Instagram
— Никоҳимиз якунланганига бир йил бўлди. Мана бир йилдирки, мен уйдан кетишга қарор қилдим. Биз ҳозирда ажрим жараёнидамиз. Собиқ турмуш ўртоғим билан дўстона муносабатларимизни сақлаб қоламиз. Шуни айтишим керакки, у фарзандларига жуда яхши ота. Ҳозирда уч ўғлим бор. Ҳар доим меҳрибонлик уйидан бир қизалоқни асраб олишни орзу қилганман, дейди актриса.

Кинога қайтиш

Фото: Instagram
Диананинг айтишича, у ўзини кўп соҳаларда синаб кўрган, бироқ уларнинг ҳеч бири киночалик актрисага завқ бермаган.

— 15 йиллик танаффус пайтида ўзимни кўп соҳаларда синаб кўрдим, лекин тушундимки, ҳеч нарса менга кинодан оладиган завқимни бермас экан. Шунинг учун яна кинога қайтишга қарор қилдим. Ижодимга бефарқ бўлмаган инсонлар учун янги сериалларда суратга туша бошладим.

Диана Ягофарова 2024 йилда қозоғистонлик киноижодкорларнинг “Кетдик, ҳаммасини ташла” деб номланган комедик-криминал жанрдаги фильмида суратга тушди. Ушбу фильмда ўзларини “Оскар”га муносиб актёр ҳисоблайдиган, бироқ реал ҳаётда омади юришмаган икки дўст ва улар тушиб қолган қийин вазият ҳақида сўз юритилади.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Дубай (ATP). 1-й круг. Хачанов встретится с Эвансом, Циципас – с Сонего, Баутиста-Агут сыграет с Марожаном






Умер бывший футболист мадридского «Реала» Хавьер Дорадо

Белоус считает, что «Локомотиву» будет нелегко в матче с махачкалинским «Динамо»

Сийярто обсуждал в США отмену мешающих проекту «Пакш-2» санкций против России

СКА — «Динамо» Москва 27 февраля 2025 года: где смотреть, во сколько начало, все об игре