Трамп БМТда АҚШга қарши овоз берган давлатлар моддий ёрдамдан маҳрум қилинишини айтди
-Бу давлатлар биздан юзлаб миллион ва ҳатто миллиард долларларни олаяпти, кейин эса бизга қарши овоз бераяпти. Биз бу овозларни кузатиб бораяпмиз. Майли, улар бизга қарши овоз бераверишсин, биз эса бундан анча маблағни тежаб қоламиз. Бизга барибир, -деди Трамп Вашингтонда 20 декабрда ўтган вазирлар йиғилишида.
БМТ Хавфсизлик кенгаши 18 декабрда АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олганини ноқонуний деб ҳисобловчи резолюцияни қабул қилган. Хафсизлика кенгашига аъзо бўлган 15 давлатдан 14таси ҳужжатни қўллаб-қувватлаган эди. АҚШ мазкур резолюцияга вето қўйган.
21 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси араб ва мусулмон давлатлари ташаббуси билан Қуддус масаласига оид фавқулодда шошилинч йиғилиш ўтказади.
Йиғилишда АҚШнинг Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олганига қарши навбатдаги резолюция муҳокамага қўйилади.
