Добавить новость
ru24.net
World News
Декабрь
2017

Ҳукумат биринчи марта инфляция даражаси ҳақида "ҳақиқатга яқин рақам"ни эълон қилди

0
Ўзбекистон ҳукумати биринчи марта инфляция даражаси тўғрисида “ҳақиқатга яқинроқ бўлган рақам”ни эълон қилди.


Бош вазир ўринбосари ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 20 декабрда Олий Мажлис Сенати йиғилишида 2018 йилда инфляция даражаси 12-13 фоиз бўлишини билдирди.


Қўчқоровнинг айтишича, мазкур рақам Халқаро валюта жамғармаси башоратига яқин бўлиб, уни халқаро ташкилот ҳеч қандай эътирозсиз қабул қилган.


“Вазир айтишига қараганда, прогноз қилинаётган ушбу рақамлар ҳақиқий инфляция даражасига яқин. Чунки уларни Халқаро Валюта жамғармаси ҳам “индамай қабул қилган”. Ҳолбуки, олдинги йилларда ХВФ доимо “сизлар нотўғри ҳисоблаяпсизлар” деб эътироз билдириб келган”, деб ёзди бу ҳақда Sputnik нашри.


Аввалги йилларда Ўзбекистон ҳукумати расман инфляция даражаси 7-8 фоиздан ошмаётгани тўғрисида билдириб келган эди.


2016 йилнинг июлида Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси чиқарган қўшма ҳисоботда биринчи ярим йилликда инфляция даражаси 2,5 фоиз бўлгани билдирилган эди.


Осиё тараққиёт банки эса Ўзбекистонда инфляция 2016 йили камида 10 фоизни, 2017 йили 11 фоизни ташкил қилишини башорат этган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса