Добавить новость
ru24.net
World News
Декабрь
2017

Ота комадаги боласини барча аппаратлардан узиб қўймоқчи бўлган шифокорларни судга берди

0

Миттивой Альфи Эванс номаълум неврологик касалликка мубтало бўлиб, кома ҳолатига тушгач, охирги 1 йилни Ливерпулдаги шифохоналарнинг бирида докторлар назорати остида ўтказди.

Шифокорлар 19 ойлик болакайга даволаш кор қилмаслиги айтиб, унга нисбатан “умид йўқ” дея баҳо беришган ва Альфининг ота-онасини фарзандлари оғриқларсиз ўлишига қўйиб беришлари учун барча аппаратлардан узишга кўндирмоқчи бўлишган.

“Бизга унинг ҳаёти тобора охирлаб бораётганини айтишди. Аммо мен 1 йил давомида ҳар куни у билан бирга эдим, унинг нафс олиши қандай ўзгараётганини кўрдим. У тирик, яшашни истаяпти ва бу ҳақида бизга белги беряпти” дейди Альфининг отаси Томас Эдванс.

Оилага Италия томон йўл олиб, у ердаги шифокорлар ёрдаида болакай касаллигига аниқ ташхис қўйишни маслаҳат беришди.

“Мен фарзандим тўлиқ тузалиб кетади деб аниқ айта олмайман. Аммо итальян клиникасида ҳеч бўлмаганда кўзини очишига 90% аминман” дейди Томас.

Шунингдек, эркак Лондон юқори судига вазиятга ойдинлик киритиб, шифокорларни жазолаш илтимоси билан мурожаат қилган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса