Оила кодекси тегишли нормалар билан тўлдирилмоқда
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси тегишли нормалар билан тўлдирилмоқда.
Улар никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган. Жумладан, ушбу қўшимчаларга мувофиқ суд (Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари) эр-хотинга ярашиш учун (ариза топширилган кундан бошлаб) муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши керак. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
