Добавить новость
ru24.net
World News
Декабрь
2017

Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси Татаристон Республикасининг “Алабуга” МИЗ илғор тажрибалари билан яқиндан танишди

0

 
Жорий йилнинг 5-8 декабрь кунлари Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Рустамов бошчилигидаги делегация Татаристон Республикасида хизмат сафарида бўлиб, “Алабуга” махсус иқтисодий зонаси фаолияти билан яқиндан танишиб чиқди ҳамда унинг илғор тажрибаларини ўрганди

“Алабуга” махсус иқтисодий зонаси иштирокчиларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улашнинг қулай тизимини тадбиқ қилиш, уларга юқори даражали транспорт ва логистика хизматлари кўрсатиш, инвесторларга барча шароитлар яратилган тайёр бино-иншоот ва ишлаб чиқариш майдонларини тақдим этиш орқали инвестицион жозибадорликка эришганлиги эътироф этилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси томонидан Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – саноатни ривожлантириш вазири А. Каримов билан бўлиб ўтган учрашувда “Алабуга” МИЗ илғор тажрибаларини “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида татбиқ этиш, бунинг учун, жумладан, Татаристондан иқтисодий зона фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тажрибасига эга юқори малакали кадрни таклиф этиш ҳамда мутахассислар даражасида ташрифлар уюштириш масалаларида ўзаро манфаатли келишувларга эришилди.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятининг саноат ва экспорт салоҳияти, мавжуд эркин иқтисодий ва кичик саноат зонарида яратилган имкониятлар, тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хизмат сафари давомида делегация Татаристон Республикаси билан сайёҳлик, муҳандислик, қурилиш, уй-жой-коммунал, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, ахборот, маданият соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштириш, ишбилармон доиралар вакилларининг қўшимча ташрифларини ташкил этиш ҳамда иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш бўйича 18 та икки томонлама ҳужжатларни имзолади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса