Ўзбекистон Молия вазирлиги кадрлар бўлими расмийси  вазирликдаги учта бошқарма раҳбарининг ишдан кетганини Озодликка тасдиқлади. Айни пайтда¸ маҳаллий нашрнинг вазирликда бир кунда 50 одамнинг ишдан бўшатилгани ҳақидаги хабарни инкор қилди. Айни пайтда вазирлик ходимлари фаолияти ёппасига текширилаётгани маълум бўлди.