Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2018

Ёнган автобусни бошқарган ва омон қолган ҳайдовчилардан бирининг онаси Ўзбекистон халқидан кечирим сўради

0
18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўбе вилояти трассасида юз берган автобус ёнғинида омон қолган қозоғистонлик ҳайдовчининг яқинлари “31” телеканали орқали кўрсатилди.


Ҳайдовчи Максат Пернебековнинг онаси Катира Жолболдиева айтишича, фожиадан аввалроқ ўғли унга видео юборган. Унда ҳайдовчи автобус қаерда кетаётгани, кўчада ҳаво ҳарорати қандай экани ва манзилгача қанча вақт қолгани ҳақида гапирган.



"Ассалому алайкум, яқинларим! Мана, Оролдан ўтдик, Иргизгача 170 км қолди. Ҳаво жуда совуқ, -40 даража, балки -45дир. Эгнимда 2 та куртка. Йўллар музлаган. Спидометр соатига 50 кмни кўрсатяпти, радиаторда эса ҳарорат 60 даража", дейилади ҳайдовчи юборган видеода.



Максатнинг яқинлари ушбу фожиа ва унинг омон қолгани ҳақида телевизор орқали хабар топган ва дарҳол унга қўнғироқ қилишган. Қўнғироққа жавоб берган ҳайдовчи қўли ва бошидан куйиш жароҳатини олганини айтган.



“Укам ухлаб кетаётган, шериги эса автобусни бошқариб кетаётган бўлган. У ёнғин қандай юз берганини билмаслигини айтди. Мен “Эшикни очмадингларми, одамларни қутқармадингларми?” деб сўрадим. У эса “Опа, мен билмайман, автобусдан чиқишим билан у ёниб кетди” деди”, дея сўзлаб берди ҳайдовчининг опаси Камшат Пернебекова.



Максатнинг яқинлари қайд этишича, у “Сетра” русумли автобусни 4 йилдан буён бошқариб келган. Унда кўп марта Қозонга қатнаган. Йўлни яхши билган. У ёлланма ишчи бўлган. Автобуснинг эгаси унга ҳар бир рейс учун 60 минг тенге пул берган. Шунингдек, автобусни жуда кўп таъмирлашар эди.


Телеканал лавҳасида Максатнинг онаси кўзда ёш билан “Бутун Ўзбекистон халқидан, ҳалок бўлганларнинг оналаридан кечирим сўрайман”, дея қайғусини билдирган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса