«Ласетти»нинг 4 нафар йўловчиси даҳшатли ЙТҲда ҳалок бўлди
Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса эрталабки соат еттида"Бишкек-Душанбе-Термиз" М-41 йўлининг 1553-км.да содир бўлган.
1988 йилда туғилган"Ласетти" автомобили ҳайдовчиси Шаматов Т. машинабошқарувини эплай олмай йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетган. ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Унинг йўловчилари З.Мардонова (1985 й.т), Д.Жўраев (1993 й.т), М.Абдухайирова (1997 й.т) ҳамда Т.Эшмирзаевалар (1995 й.т) олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлишган.
