Собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодиров нега ҳибсга олинди? (видео)
0
Айтишларича, Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров 2018 йилнинг 22 февраль куни ҳибсга олинган. «Xabar.uz» ушбу маълумотга аниқлик киритиш учун 22 февраль куни соат 23:00 дан бошлаб Бош прокуратура матбуот хизмати (233-64-53), жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи (233-51-27), ишонч телефони ҳамда «Call-марказ»и (1007) билан боғланишга уриниб кўрди. Бироқ барча уринишлар зое кетди. Қўнғироқларга ҳеч ким жавоб бермади.
Ҳозирча собиқ Бош прокурор қаерда сўроқ қилинаётгани, у нимада айбланаётгани маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Республика Бош прокурори лавозимида 15 йил ишлаган Рашиджон Қодиров 2015 йил апрель ойида ишдан бўшатилган эди. 2017 йил 7 январда Прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гуруҳ прокуратура соҳаси ходимлари билан учрашув чоғида Президент Шавкат Мирзиёев прокурорларни илк марта қаттиқ танқид қилган эди.
«Эришилган ютуқлар ўзимизники, унга маҳлиё бўлиб ўтириш бизга ярашмайди. Бугун сизлар билан олдимизда турган долзарб вазифалар ҳақида гаплашиб олмоғимиз лозим, - деди давлатимиз раҳбари. - Одамлар ҳамма нарсага чидаши мумкин, адолатсизликка чидай олмайди. Жамиятда адолат барқарор бўлишида прокуратура органларининг ўрни катта бўлмоғи керак...
2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади. Бундан ташқари, вилоятларда прокурорларнинг ишига қараб ойлик рейтинги тузиб борилади. Уларнинг фаолиятига рейтинг натижалари асосида баҳо берилади...
Ўтган йили ташкил қилинган Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига фуқаролардан 311 минг мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар орасида прокуратура соҳасига тегишлилари ҳам талайгина. Бу жуда ачинарли ҳолдир.
Барчамиз ўзимизга бир савол берайлик: одамларда нима учун муаммолар бунчалик кўпайиб кетди, уларнинг дардини ким эшитади? Мурожаатларнинг аксарияти адолатсизликдан, уларни ҳеч ким эшитмаганидан бўлмоқда. Агар прокуратура органларининг эшиги аҳоли учун очиқ бўлганида, Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига бу қадар кўп мурожаат тушмас эди».

Шавкат Мирзиёев,
2017 йил 7 январь
2017 йил 7 январь
Шундан сўнг давлат раҳбари бир қанча чиқишларида, жумладан, 2017 йилнинг 2 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида прокуратура тизими издан чиқиб кетгани, коррупция ботқоғига ботгани, прокурорларнинг одамларни менсимай қўйгани, оёғи ердан узилганини айтиб ўтган ва буларнинг барчасида исмини айтмаса-да, аввалги Бош прокурорни айблаган эди.