Добавить новость
ru24.net
World News
Март
2018

Шавкат Мирзиёев Наврўз тантаналари бўлиб ўтаётган “Ўзэкспомарказ”га ташриф буюрди

0

Жорий йилда Наврўз умумхалқ байрами асосий тадбирлари Тошкентнинг “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам байрам тадбирига ташриф буюрди. Президентга бош вазир Абдулла Арипов, ҳукумат аъзолари ҳамроҳлик қиляпти.

Фото: O'zbekiston24
Кўргазмалар мажмуасида ҳар бир вилоят учун алоҳида жой ажратилган. Тадбирда иштирок этиш учун республика фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талабалар таклиф этилган.

Фото: O'zbekiston24
Президент Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди, тадбирга келган оқсоллар билан мулоқот қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили байрам тантаналари Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган эди.

Фото: O'zbekiston24

Фото: O'zbekiston24

Фото: O'zbekiston24

Фото: O'zbekiston24

Фото: O'zbekiston24



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса