Анқара Ғазода кўз юмганлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди
Эрдўғонга кўра, Ғазодаги можаро туфайли Туркия Исроил ва АҚШдаги элчиларини чақиртириб олган.
Туркия президенти келаётган жума куни Ғазодаги воқеалар муносабати билан Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда саммитини чақирилиши, шунингдек, Анқара БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч мажлисини чақириш юзасидан таклиф киритишини билдирган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ғазо минтақасида фаластинликларнинг Исроил армияси билан тўқнашуви чоғида 59 киши нобуд бўлган.
