Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2018

Украина хавфсизлик хизмати РИА Новости мухбирини қўлга олди

0
Украина Хавфсизлик хизмати Россиянинг давлатга қарашли РИА Новости агентлигининг Киев бюроси директори Кирил Вишинскийни қўлга олди¸ агентлик офисида тинтув ўтказди.


Украина хавфсизлик идораси РИА Новости агентлиги ва унинг мухбирини Украинага қарши "гибрид ахборот уруши"да қатнашаëтганликда айбламоқда.


РИА Новостига қарши ҳаракат¸ Россия президентининг энг йирик лойиҳаларидан бири - Қрим ярим оролини Россия билан боғловчи Керч бўғози устига қурилган кўприк расман очилган куни амалга оширилди.


Киевнинг бу ҳаракати Москва томонидан ғазаб билан қарши олинди.


Россия президенти матбуот хизмати Вишинскийнинг ушланишини "шармандали ва жанжалли" воқеа деб атади.


Россия 2014 йил мартида Қрим ярим оролини аннексия қилиши ва Украина шарқидаги россияпараст сепаратчиларни қўллаб-қувватлаши ортидан икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб кетган.


Украина шарқидаги қуролли тўқнашувлар оқибатида 10300 дан кўпроқ одам нобуд бўлди.


 



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса