Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2018

Остонада 52 ўзбекистонлик хотирасига дарахтлар ўтқазилди

0
Автобусдаги ёнғинда ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик хотирасига Қозоғистон пойтахтида 52 туп дарахт кўчати ўтқазилган.


“Казинформ” халқаро ахборот агентлиги хабарига кўра, тадбир Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳамда “Олтин Ўрда” бизнес-клуби вакиллари томонидан уюштирилган.


Жорий йил 18 январида Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистондан ўтадиган қисмида 57 киши бораётган автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар одам ҳалок бўлган, 5 нафар одам ёнаётган автобусдан қочиб чиқишга улгурган эди.


Тадбирда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев сўзга чиқиб, фожеа кунлари кўрсатган ёрдами учун қозоғистонликларга миннатдорчилик билдирган ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро тиғиз ҳамкорлик масалаларига тўхталган.


“Олтин Ўрда” бизнес-клуби раиси Марҳабат Балғабай эса ўз сўзида қозоғистонликлар ўзбек халқи андуҳига ҳамдард эканини урғулаган ва Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик алоқаларига тўхталган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса