Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2018

Ўрмон хўжалиги инновациялар ёрдамида даромадли соҳага айланади

0
Андижон вилоятида Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиалида инновацияларни ривожлантириш жамғармаси, доривор ўсимликлар етиштириш бўйича иқтисодий ҳудуд ташкил этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига бўлган ўтган йилги ташрифи давомида, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиалини ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди. Ҳозирги кунда мазкур филиал ташкил этилган, илмий ходимлар томонидан вилоятда ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича қатор истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилган. 2016 йилда ўрмон ерларида бор-йўғи 8 гектарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган бўлса, жорий ва келгуси йилда бу кўлам 830 гектарга етказилади. Адир ва тоғолди ҳудудларида кўплаб доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилади.

Давлатимиз раҳбари тадбиркорлар ва мутасаддиларга Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиалида инновацияларни ривожлантириш жамғармаси, доривор ўсимликлар етиштириш бўйича иқтисодий ҳудуд 
ташкил этиш юзасидан топшириқлар берди.

“Ўрмон хўжалиги ерларида фойдаланилмаётган имконият кўп. Масалан, писта, ёнғоқ, нўхот, ловия каби харидоргир маҳсулотлар, заъфарон, наъматак ва бошқа доривор ўсимликлардан қанча даромад олса бўлади! Асал етиштириш ҳам мумкин. Фақат илм, изланиш, ҳаракат керак. Вақти келиб, ўрмон хўжалиги алоҳида йирик соҳага айланиши зарур”, – деди Президент



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса