Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2018

Sugar Plum мусулмон аёллар учун янги кийимлар тўпламини тақдим қилади

0

Биз анъанавий ислом либосларини тақдим қиламиз.

Ўзига хос услубга эга бўлган қора ёпинчиқ нафақат замонавий балки анъанавийликни ҳам ўзида сақлаб қолган. Истеъдодли ва ёш дизайнер Дилноза Шамсутдинова ўзининг навбатдаги иш услубини намойиш этганини таъкидлаш керак. Муборак рамазон арафасида Дилнозанинг шарқ ва ғарб услубларини уйғунлаштирган ҳолда яратган либослари учун ортиқча таърифга ҳожат йўқ.Sugar Plum бренди лобослари ўзига хослиги билан ҳам бошқалардан ажралиб туради. Ушбу либосларнинг бисер, марварид, нақшлар билан қўлда безатилиши эса уларнинг чиройига янада чирой қўшмоқда.

Ramadan Fashion Festival модалар намойиши нафақат ўзбекистонлик аёллар учун балки яқин шарқ аёллари учун ҳам байрам бўлди десак, асло муболаға бўлмайди. "Dubai Modest Fashion Week" фестивалида ҳам ҳаттоки буни қўллаб қувватлашди ва ёдга олишди.Дилноза Шамсутдинова ҳамма қизлар ва аёллар гўзал эканини таъкидлаб, гўзал аёлларнинг либослари ҳам анъанавий ҳамда гўзал бўлишини хоҳлайди.

Бу модалар намойишида 30 та тўпламдаги либослар намойишга қўйилди. Жумладан, байрамда ва кундалик ҳаётда кийиладиган либослар, халатлар, қўлда безатилган ва ўзига хос Тюрбанлар ҳам.Модалар намойиши аёлларнинг байрами сифатида ўтказилди десак бўлади. Чунки, бу ерга ташриф буюрган аёллар ва қизлар қўлларига ҳино қўйишга ҳам муваффақ бўлишди. Шунингдек, ташриф буюрганлар ўзлари ва яқинларига бу либосларни совға қилишлари мумкинлигини ҳам тушуниб етишди.

Дилноза Шамсутдинова ўз ишида Жаҳон мамлакатларига қилган саёҳатларида тўплаган тажрибаси ва ўзига хос бой бўлган тасаввуридан фойдаланган ҳолда шарқий камтаринликни сақлаб қолмоқда.Модалар намойишининг бу сафаргиси Lotte Tashkent меҳмонхонасининг жуда гўзал тарзда, байрамона безатилган саройида ўтказилди. Бу ерга ташриф буюрганларга ҳақиқий шарқона кайфият улашилди ҳамда бир фурсат бўлсада, уларни бу оламга олиб киришга ҳаракат қилинди. Ташриф буюрганларнинг ҳеч қайси бири совғасиз кетгани йўқ: Дилноза келганларнинг ҳар бирига аввало рамазон туҳфасини тақдим этди. Ташриф буюрганлар эса бу мафтункор "кеча"дан, мамнун бўлиб қайтишгани уларнинг юзларида ўз аксини топган эди.Сайт:Sugar Plum

Instagram

Манзил: Glinka 29A, Tashkent

Телефон: +998951465555

Реклама ҳуқуқи асосида




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса