ЖЧ-2018. Аргентина Исландия билан дуранг ўйнади (видео)
0
![ЖЧ-2018. Аргентина Исландия билан дуранг ўйнади (видео)](https://zamin.uz/uploads/posts/2018-06/1529171307_z-izq94mctdwfmxpgpewemfnovjpc8s.jpg)
Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда. D гуруҳининг дастлабки ўйинида Аргентина ва Исландия беллашди.
Ўйин жанубий америкаликларнинг катта ташаббуси остида ўтди. Аммо улар рақиб дарвозасини атиги бир марта ишғол этдилар. 19-дақиқада Агуэро жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллаб, тўпни дарвоза «тўққизлиги»га жойлади.
Орадан 4 дақиқа ўтгач, Исландия ҳисобни тенглаштирди. Финнбогасон ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, тўпни яқин масофадан дарвозага бехато йўллади.
Иккинчи бўлимда аргентиналиклар босимни оширишди. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятлар яратилди, хавфли зарбалар йўлланди. 64-дақиқада эса Месага нисбатан қилинган қоидабузарлик учун бош ҳакам пенальти белгилади. Аммо ўйин қаҳрамонларидан бири дарвозабон Халлдоурссон Мессининг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.
![](https://zamin.uz/uploads/posts/2018-06/1529171429_yyy2.jpg)
![](https://zamin.uz/uploads/posts/2018-06/1529171362_yyy3.jpg)
Қолган дақиқаларда Аргентина терма жамоаси футболчиларининг ғалабани илиб кетиш учун қилган бирорта уриниши фойда бермади.
ЖЧ-2018, D гуруҳи
Аргентина – Исландия 1:1
16 июнь, Москва, «Откритие Арена»
Голлар: 1:0 – 19 Агуэро, 1:1 – 23 Финнбогасон.
Амалга оширилмаган пенальти: Месси (64, дарвозабон)
Аргентина – Кабальеро, Рохо, Отаменди, Тальяфико, Маскерано, Биглия (Банега, 54), Сальвио, Меса (Игуаин, 84), Ди Мария (Павон, 75), Месси, Агуэро.
Исландия – Халлдоурссон, Р.Сигурдссон, Магнуссон, Сэварссон, Арнасон, Хадлвредссон, Гуннарссон (Скуласон, 76), Г.Сигурдссон, Гудмундссон (Гисласон, 63), Бьярнасон, Финнбогасон (Сигурдарсон, 89).
Учрашув вазиятларини қуйидаги ВИДЕО орқали томоша қилишингиз мумкин.