Термиз шаҳар милицияси 4 ёшли қизчани жинсий зўрлаганликда гумонланаётган 30 ёш атрофидаги эркакни қидирмоқда. Сурхондарё ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбасига кўра, қидирув амалиёти Термизнинг Боғзор маҳалласида яшовчи 4 ёшли қизча (қизчанинг исми-шарифи Озодликка маълум¸ ахлоқ қоидалари нуқтаи назаридан ошкор қилинмаëтир – таҳр.) зўрлангани ҳақида унинг ота-онаси милицияга шикоят қилиши ортидан бошланган.