Афғонистон Тожикистонга генерал Назарзоданинг тарафдори сифатида гумонланаётган 4 одамни экстрадиция қилди
Афғонистон хавфсизлик кучларининг расмий вакили Қоҳир Шоҳнинг Озод Европа-Озодлик радиосига билдиришича, экстрадиция қилинганларнинг барчаси Тожикистон фуқароларидир. Улар 2015 йилда генерал Назарзода ва унинг ўнлаб тарафдорлари Тоғли Бадаҳшонда тожик ҳарбийлари томонидан ўлдирилганидан сўнг Афғонистонга қочиб ўтганида қўлга олинган.
Афғон расмийси экстрадиция қилинганларнинг исмлари, улар қачон Душанбега топширилгани тўғрисидаги тафсилотларни айтмади.
2015 йил сентябрида Тожикистон Мудофаа вазири ўринбосари¸ генерал Абдуҳалим Назарзода томонидан уюштирилгани иддао қилинган давлат тўнтариши уриниши давомида Назарзода ва унинг 15 тарафдори ўлдирилган эди.
Бу воқеадан сўнг Раҳмон ҳукумати мамлакатдаги асосий мухолифат гуруҳи Ислом уйғониш партиясини исëнчи генерални қўллаганликда айблади ва партияни террор ташкилоти деб эълон қилди.
