Добавить новость
ru24.net
World News
Июнь
2018

"Пахта кампанияси": АҚШ Ўзбекистонни одам савдоси вазияти ёмон бўлган давлатлар қаторидан эртароқ чиқарди

0
“Пахта кампанияси” халқаро ташкилоти АҚШ Давлат департаменти одам савдосига қарши кураш бўйича рейтингда Ўзбекистонни 2 тоифадаги мамлакатлар қаторига киритганини “эртароқ қабул қилинган қарор” сифатида баҳолади.


Баёнотда айтилишича, Ўзбекистонда мажбурий меҳнат масаласи ҳалигача долзарб бўлиб қолмоқда.


“Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботига кўра, 2017 йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан молиялаштириладиган пахта йиғим - теримида камида 336 минг одам мажбурий меҳнатга жалб қилинган”, дейилади баёнотда.


“Пахта кампанияси” фикрича, Ўзбекистоннинг одам савдоси бўйича вазият ёмон бўлган давлатлар қаторидан чиқарилиб, вазият яхшиланаётган давлатлар тоифасига киритилиши Тошкентнинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича олиб бораётган ҳаракатларининг сусайишига сабаб бўлиши мумкин.


“Пахта кампанияси” АҚШ Ўзбекистонни одам савдосига қарши кураш вазияти яхшиланаётган давлатлар қаторига киритгани ортидан Тошкентни мажбурий меҳнатга имкон қадар тезроқ барҳам беришга ундаши лозим, деб ҳисоблайди.


АҚШ Давлат департаментининг 28 июнда одам савдоси бўйича 2018 йил учун эълон қилинган ҳисоботида Ўзбекистон 2 тоифадаги мамлакатлар қаторига киритилди.


Рейтингда 187 давлат уч тоифага бўлинган. 1-тоифага вазият энг яхши давлатлар, 2 -тоифага вазият яхшиланаётган давлатлар ва учинчи тоифага вазият энг ёмон бўлган давлатлар киритилган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса