Президент қарори ортидан икки кунда 1245 нафар солиқчи ишдан бўшатилди
Маҳаллий матбуотнинг 28 июнда хабар беришича, солиқ хизматидаги бундай ўзгаришларни амалга ошириш президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган эди.
Мазкур қарорга асосан, солиқ органлари солиқ тўловчиларнинг бизнес–ҳамкори ва маслаҳатчиси, уларга сервис хизматлари кўрсатувчи давлат органига айланиши лозим.
“Маълумки, бундан бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий давлат солиқ органларига юборилган, Солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашиш ва барча солиқ текширувлари таъқиқланиши тўғрисидаги махсус топшириғи тарқалган эди”, деб ёзди “Кун уз нашри”.
