Добавить новость
ru24.net
World News
Июнь
2018

НАВОИЙ – "Ўқитувчилар ойлигига мажбурлаб товуқ бераяпти"

0
ҚИЗИЛТЕПА. "Мен Навоий вилояти Қизилтепа тумани Тошработ қишлоғи Оқработ маҳалласида яшайман. Бизда ўқитувчиларга мажбурлаб товуқ тарқатишяпти. 25-мактабда аввалги ой 5та жўжа ва 5та товуқ беришганди. Бу ой яна 10та товуқ олиш мажбурий экан. Ҳаммани мажбурлашаяпти. Фаррош ва қоровуллар ҳам ойлигидан ўнтадан товуқ олиши керак, деяпти.


"Ҳар бир оилада 40тадан товуқ бўлсин", деяпти. Ўтган йили лимон кўчати берганди ўқитувчилар ойилигига. 10та лимон кўчатини 400 минг сўмга беришганди. Ким лимон кўчати олган бўлса, ҳаммаси қуриб қолди. Бизнинг шароитга лимон экиш тўғри келмас экан. Кейин, ҳокимият ўқитувчилар ишига аралашмайди дегани билан, бизда бу иш яна давом этаяпти. Кўча тозалаш, стадион қурилиши каби ишларга ҳозир ҳам ўқитувчиларни чиқараяпти. Якинда ўқитувчилар Қизилтепа тумани марказий бозори яқинидаги ариқларни тозалаттирди".












​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************






Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************


Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​






 



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса