Добавить новость
ru24.net
World News
Июнь
2018

ФАРҒОНА – "Қўқон давлат педагогика институтида фақат бойваччаларнинг болаларига "аъло" баҳо қўйилади"

0
ҚЎҚОН. "Фарғона вилоятидан мактуб ёзмоқдаман. Мен Қўқон давлат педагогика институти талабасиман. Ўқишга кириш арафасида фақат ўз кучим билан "аъло" баҳоларга ўқийман, етук педагог бўламан ва муносиб шогирдлар тайёрлайман, дея ўз-ўзимга сўз берган эдим. Аммо, чучварани хом санаган эканман. Институтимизда иқтидорли талабаларга ёрдам бериш ўрнига уларни синдиришга ҳаракат қилишади. Бир фандан икки соат дарс қолдирганим учун "аъло" баҳо қўйишмади.


Майли, икки соатгина дарс қолдирибман, аммо билимим қандайлигини синаб кўришлари мумкин-ку! Бошқа бир талабага беш қўйишди. Ҳолбуки, у орқа партада қачон қарасангиз қулоғига наушник тиқиб ўтирарди. Талаб қилганимдан кейин иккимизга тест беришди. Мен 30та саволдан 28 тасига, у эса 15 тасига тўғри жавоб берди. Лекин, билимимни исботлаб берганимдан кейин ҳам "аъло" қўйишмади. Шу воқеадан кейин ўқишга умуман қизиқишим қолмади. Айбим ота-онам бойвачча эмаслиги, "танка"ларим йўқлиги-ми?! Бундай ҳақоратли муносабатга қачонгача чидаш мумкин?"


​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************






Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************


Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​






 



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса