Бу йил тест синовлари 1 августдан 15 августгача ўтказилади
Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов kun.uzга берган суҳбатида айтди.
“Бу йилги тест жараёнларида янгиликлар кўп. Ўтган йили, шу вақтда Президентимиз томонидан топшириқ қўйилгандики, тест синовлари атрофида шунча гап, демак ошкораликни ошириш лозим. Таклиф киритилдики, тест натижалари бир кунда маълум бўлса, шундай технология асосида иш олиб бориш ДТМ томонидан амалга оширилди”, деганОлий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов.
