Ҳукумат «Ўзбекэнерго» ташкилотларини молиявий соғломлаштириш бўйича 2018 йилги «йўл харитаси»ни тасдиқлади. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди. «Ўзбекэнерго» АЖ ташкилотларида замонавий «Бошқарувнинг ахборот тизими» жорий этилиши лозим. Шунингдек нуфузли халқаро аудиторлик компанияларини жалб этган ҳолда мустақил аудит ўтказилиб, фаолиятига баҳо берилади. Афғонистон Ислом Республикасига электр энергияси ва электр техника маҳсулотларини (тиргаклар, трансформаторлар, ТББ ва бошқалар) етказиб бериш ҳажмларини ошириш, қўшни […]