Добавить новость
ru24.net
World News
Август
2018

TASHKENT CITY – "Уйимни бузишди, лекин унга тенг турар-жой беришмади"

0
ТОШКЕНТ. "Мен – Толихон Ҳамидова, Тошкент шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Шайхонтоҳур тумани Олмазор кўчасида, айни пайтда Tashkent City лойиҳаси бўйича қурилиш кетаётган ҳудудда яшаганман. Уйимизнинг умумий яшаш майдони 369,4 квадрат метр бўлган, шундан 73,88 квадрат метри менга тегишли эди. Уйимиз бузилиб, менга Яшнобод туманидаги "Обод макон" турар-жой мажмуасидан 1 хонали, умумий майдони 40,4 квадрат метр бўлган уй беришди. Мен ўз уйимнинг квадрат метрига тенг уй беринглар десам, “Сиз бир ўзингиз яшар экансиз, фарзандларингиз йўқ экан, сизга қонунан 16 квадрат метр уй тегиши керак”, дейишди. 73,88 квадрат метр уйимни бузиб, “Фарзанди йўқ экан” деб 40,4 квадрат метр жой бериш нотўғри-ку! Президентимиз ҳам уйи бузилганларни норози қилманглар, демоқда-ку. Айни пайтда уйсиз сарсон бўлиб юрибман. Шайхонтоҳур тумани ҳокимияти уйимни бузиб, кўчада қолдирди.


Ўз мулкимга тенг уй олишим учун судга беришим керак эмиш. Хўш, судга тўлайдиган пулни қаердан оламан? Олган ойлигим ўзимга зўрға етади. Қолаверса, судга ойлаб қатнашга вақтим ҳам йўқ. Оддий халқни норози қилиб, уйини бузиш қачон тўхтайди?"







​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************






Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************


Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​






 



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса