Жиззахлик Маҳтума Жўраева уч йил аввал “Арамаис Авакян иши” номи билан жамоатчилик эътиборига тушган иш бўйича айбланиб қамалган, ҳозирда “Жаслиқ” қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган ўғли Фурқат Жўраевни қамоқда қийноққа солишганини айтди. Жўраева иддаосича, ўғлининг қийноққа солинишига “Жаслиқ”даги ҳақсизликлар ҳақида президент Шавкат Мирзиёев ва халқаро ташкилотларга тинимсиз арз қилиши сабаб бўлган.