“10-91” ишонч рақами нега ишламаяпти? Жамиятдаги энг кўп муаммоларни ҳал этаётган қисқа ишонч рақамларидан бири “10-91” бугунги кунда негадир ишламай қолди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “10-91” қисқа рақамига 2016 йил 9908 та мурожаат тушган ва қарийб 4 миллард сўмга яқин маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинган.
2017 йил 13 947 та шундай марожаатлардан кейин 4 миллард 397 миллион сўм пул истеъмолчиларга қайтарилган.
Жорий йилнинг ярим йиллигида эса 6 713 та ариза келиб тушиб, 4 миллиардга яқин маблағ қайта ҳисоб қитоб қилинди.
Жамиятга ана шундай улкан нафи тегаётган “10-91” қисқа ишонч рақами айни кунда негадир ишламай қолди. Агар ушбу рақмани терсангиз, операторнинг рисоладагидек жавобини эшитасиз. Чиройли овоз Сизни алоқада қолишингизни, тез орада мутахассис билан боғланишингиз мумкинлигини айтса-да, ҳеч ким алоқага чиқмай қўйди. Бу тўсиқми ёки техник носозлик?
