Добавить новость
ru24.net
World News
Октябрь
2018

Тошкент аэропортида яширинча олиб кирилаётган ўқ-дорилар аниқланди

0
Туркия ва Россиядан келган йўловчиларига тегишли бўлган юклар орасида ўқ-дорилар борлиги аниқланди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати. Хабарда айтилишича, “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаро А.Ф.нинг божхона назоратидан яшил йўлак орқали ўтаётиб, безовталаниши божхоначиларда шубҳа уйғотди. Шундан сўнг унга тегишли багаж назорат-рентген аппарати кўмагида божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган 35 дона травматик қурол ўқлари яширилганлиги фош бўлди. Шунингдек, “Москва-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган К.Д. исмли шахс ҳам ўзи билан 1 дона 12 мм. калибрли патронни ноқонуний равишда олиб кираётган пайтида тўхтатиб қолинди. Ҳозирда ушбу ўқ-дорилар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган ва мазкур ҳолатлар юзасида божхона текширувлари давом эттирилмоқда.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса