Қошиқчининг қаллиғи сўнгги ўлим тафсилотларидан шокка тушди
Саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг қаллиғи унинг ўлимига доир сўнгги хабарларни эшитиб ҳайратда қолди. Хадича Женгиз ўзининг Твиттердаги саҳифасида қуйидагича пост қолдирган: “Мен сизнинг танангизни бўлакларга бўлишганини қабул қилолмаяпман, Жамол! Улар сизни ўлдиришди ва танангизни бўлакларга бўлишди. Мени ва оилангизни аза тутиш ва ўзингиз истаганингиздек сизни танангизни Мадинага дафн этишдан мосуво қилишди”, деб ёзди. “Бу қотиллар ва қотиллик ортида инсон қўли борми? Эй, Худойим!” Саудиялик “Washington Post” газетасининг шарҳловчиси Қошиқчи 2 октябр куни Истанбулдаги Саудия консуллигида ўлдирилган. Истанбулдаги прокуратуранинг берган баёнотига кўра, уни бўғиб ўлдиришган. Манба: Azon.uz