Денов ва Ангор туманларига янги ҳокимлар тайинланди
Бахтиёр Ибатов Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда 10 октябрь куни халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари 48-сессиясида маълум қилинди. Бахтиёр Ибатов 8 ноябрь куни вилоят прокурори этиб тайинланган Улуғбек Қосимовнинг ўрнини эгаллади. У бугунгача Ангор тумани ҳокими сифатида ишлаб келган. Ангор тумани ҳокими лавозимига эса вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Усмон Туропов тайинланди. Сессияда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов иштирок этди.