Усик Белльюни нокаутга учратиб Жошуага қарши рингга чиқиш имконига эга бўлди (видео)
Бокс бўйича мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик британиялик Тони Белльюга қарши ҳимоя жангини ўтказди. 11 ноябрь кунига ўтар кечаси Манчестерда ўтган жангда Усик 8-раундда Белльюни нокаутга учратди ва оғир вазнда Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), Бутунжаҳон бокс ташкилотининг (WBO), Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси (WBA Super), Халқаро боксчилар федерацияси (IBF) ва The Ring камарларини муваффақиятли ҳимоя қилди. Here's that devasting finish from Usyk ???????? in the 8th round.. ???????????? Not gonna lie that was hard to see being from the UK; especially with Bellew doing do well through 6 arguably being up or at least drawing.. ????#UsykBellew ????pic.twitter.com/GDAVEJtFdo — The MMA Bible (@TheMMABible) November 10, 2018 31 ёшли украиналик боксчи учун бу ғалаба фаолиятидаги 16-ғалаба бўлди. У ўз жангларидан 12тасида рақибларини нокаутга учратган, ҳали ҳеч кимга енгилмаган. 2012 йилги Лондон Олимпиадаси ғолиби бўлган Усик шу йилнинг 22 июлида Москвада ўтган Бутунжаҳон бокс суперсериясининг (WBSS) биринчи финалида россиялик Мурат Гассиевга қарши жангга чиқиб, ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган ҳамда оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланганди. Беллью эса бу мағлубиятдан кейин фаолиятини якунлади. У шу кунгача профессионал рингда 30 ғалабага эришган, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этганди. У WBC камарига эгалик қилган. Бундан аввалроқ Усик супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Энтонио Жошуа билан жанг ўтказиш истаги ҳақида маълум қилганди. У фақат супероғир вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритганидан кейингина фаолиятини якунлаши мумкинлигини айтганди.