Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Люсьен Фавр кеча "Бавария" (3:2) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. “Бундай учрашувлар Бундеслига учун ажойиб реклама бўлади деб ҳисоблайман. Дастлабки 30 дақиқада рақиб майдонда устунлик қилди. Айтишим лозимки, бу мавсум мен бундай кучли “Бавария”ни кўрмагандим. Аммо, танаффусдан сўнг биз яхшироқ ўйнадик. Хатто, ҳисоб 1:2 бўлиб турганда ҳам биз ҳужум қилишдан тўхтамадик, чунки ғалаба қозонишимиз мумкинлигини сезгандик. Биз ушбу натижадан тўлиқ қониқиш хосил қилдик. Лекин, мақсадга етишиш учун олдинда яна кўп ишлар қилишимиз керак”, - дейди Фавр. Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг “Боруссия” Дортмунд ўз пешқадамлигини сақлаб қолди, бундан ташқари ўзининг принцпиал рақиби ҳисобланган “Бавария” билан орадаги фарқни 7 очкога етказиб олди.