Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтади
ЎзА агентлигининг хабар қилишича, тадбирда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, Осиё давлатларининг инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқшунос олимларлар иштирок этиши кутилмоқда.
Президент Мирзиёев шу йилнинг 5 майида “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида“ги фармонни имзолаган.
Фармон доирасида ташкил қилинаётган Самарқанд форумига тайёргарлик учун махсус комиссия ҳам тузилган.
Осиё форуми якунида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси, шунингдек, Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг Тошкентдаги қўшма баёнотини қабул қилиш режалаштирилгани хабар қилинди.