Добавить новость
ru24.net
World News
Ноябрь
2018

Парижда Биринчи жаҳон уруши тугаганининг юз йиллиги маросими (фото)

0
Биринчи жаҳон урушининг тугаганлигига роппа-роса бир аср тўлиши муносабати билан бугун Парижда ўтказиладиган хотира маросимига жаҳоннинг турли давлатлари етакчилари етиб келишди. Куннинг иккинчи ярмида жаҳон етакчилари Франция президенти Эммануэль Макрон ташаббуси билан ташкиллаштирилган ва «замонавий дунёда таранглик ошиб бораётганига жавоб бўлиши» кутилаётган Тинчлик форумида иштирок этишади. Биринчи жаҳон уруши тугаганлигига юз йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбир Тошкент вақти билан соат 15:00да Париждаги ғалаба аркаси олдида старт олган. Унда 70дан ортиқ мамлакатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташклотлар вакиллари қатнашмоқда. Уларнинг орасида АҚШ, Туркия, Россия президентлари, Германия канцлери, БМТ бош котиби, НАТО бош котиби, ЮНЕСКО бош директори каби шахслар бор. Елисей саройи матбуот хизмати томонидан тарқатилган рўйхатга кўра, Парижда Сербия, Украина, Исроил, Австрия, Финляндия, Гуржистон, Латвия, Эстония президентлари, Греция, Испания, Арманистон, Бельгия, Чехия, Нидерландия ва Канада бош вазирлари иштирок этмоқда. Ғалаба аркаси олдидаги маросим тугагач, Парижга таклиф этилганлар Елисей саройида тушликка боришади. Тадбирлар давомида 10 мингдан зиёд тартиб посбонлари хавфсизликни таъминлашмоқда. Трампсиз форум Куннинг иккинчи ярмида Париждаги Ла-Виллет боғидаги катта залда Тинчлик форуми ўз ишини бошлайди ва у ерда Макрон, Меркель ва Гутерриш сўзга чиқади. Француз ОАВларининг хабарларига кўра, шанба оқшомида Парижга келган Дональд Трамп Эммануэль Макрон билан музокаралар олиб бориб, форумда иштирок этмасликка қарор қилган. Тинчлик форумининг иши уч кун давом этади ва 13 ноябрь куни тугайди. Франция ташқи ишлар вазирлиги сайтида қайд этилишича, форумнинг мақсади «Глобал тартибга солиш ҳисобига тинчлик саъй-ҳаракатларини мустаҳкамлаш ва халқаро тарангликни юмшатиш учун барча нарсаларга ёрдам бериш: трансчегаравий муаммоларни ечиш учун давлатлар ўртасида ҳамкорлик, бутунжаҳон мероси объектларидан биргаликда фойдаланиш, интернетни тартибга солишни ва ахборот алмашинишни янада яхшилаш»дан иборат бўлади. Кўзланишича, форум ҳар йили ўтказилади ва «тартибга солиш жараёнининг барча фаол иштирокчиларини бирлаштирувчи, тажриба ва новаторлик ечимларини алмашинув платформаси»га айланади. «Чегара билмас мухбирлар» (RSF) халқаро ташкилоти Тинчлик форумида информация ва демократия бўйича декларацияни тақдим этмоқчи. Ташкилот БМТ томонидан Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси тақдим этилганидан 70 йил ўтиб мана шундай ташаббусни кўтариб чиқмоқда. Информация ва демократия бўйича декларация устидаги ишлар Нобель мукофоти соҳиби Ширин Ибодий ва «Чегера билмас мухбирлар» бош котиби Кристоф Делуар томонидан ташкил этилган махсус комиссияси доирасида олиб борилган. Ҳалок бўлган парижликларга ёдгорлик Яна бир муҳим воқеа - Биринчи жаҳон урушида ҳалок бўлган парижликларга очиладиган ёдгорлик бўлади. Баландлиги 280 метрни ташкил этувчи ёдгорлик Париждаги Пер-Лашез қабристонида ўрнатилган. «Биринчи жаҳон урушидан сўнг Франциянинг барча жойларида, барча коммуналарда фронтда ҳалок бўлган аскарларга ёдгорликлар ўрнатилган. Ёдгорликларда уларнинг исмлари кўрсатилган. Бироқ Парижда бундай ёдгорлик ўрната олишмаган: ҳалок бўлганлар сони шу қадар кўп бўлганки, аниқ рўйхатни тузиш имконсиз бўлган», — деган Париж мэрининг хотирани сақлаш масалалари бўйчи ўринбосари Катрин Вье-Шарье. Унинг сўзларига кўра, Сорбонна университети тарих факультети бу уруш давомида ҳалок бўлганларнинг барчасининг исмини тўплаш бўйича улкан ишни амалга оширган ва 95 мингта ном рўйхатга киритилган. Биринчи жаҳон уруши (1914 йилнинг 28 июлидан — 1918 йилнинг 11 ноябригача) жаҳон миқёсида ўтган илк ҳарбий можаро бўлган ва ўша вақтда мустақил бўлган 59та давлатдан 38таси урушга тортилган. Инсоният тарихида илк бор икки материк (Евроосиё ва Африка) ҳудуди ва улкан денгиз юзасини қамраб олган бу уруш жаҳоннинг сиёсий харитасини тубдан ўзгартирган. Бу энг қонли ва кенг миқёсли урушлардан бири бўлган. Уруш даврида армиялар сафига 70 миллион киши мобилизация қилинган, уларнинг 10 миллиони ўлдирилган ёки ярадор бўлиб ўлган. Энг катта йўқотишларга Германия, Россия, Франция ва Австрия-Венгрия (барча қурбонларнинг 67 фоизи) дучор бўлган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Арина Соболенко

Соболенко в шутку обвинила свою команду в поражении на Australian Open






Мать в шоке. В убийстве предпринимателя из Москвы обвиняют звезд спорта

Камчатка не попала в топ-50 привлекательных для туристов регионов России

Москвичам рассказали о погоде в столице 26 января

Доллар уже не будет прежним: Набиуллина объявила о кардинальном решении для россиян