Добавить новость
ru24.net
World News
Ноябрь
2018

Францияликлар Ўзбекистонда 30 кун визасиз юриши мумкин

0
Франция фуқаролари бундан буён Ўзбекистонга визасиз келиб кетиши мумкин. Бу борадаги президент фармони қабул қилингани тўғрисида Адлия вазирлиги "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали орқали хабар берди.


"Фармонга мувофиқ эндиликда Франция фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига тегишли визани расмийлаштирмасдан 30 кунгача киришлари мумкин", - дейилган хабарда.


Бундан аввал туризмни ривожлантириш мақсадида Туркия, Индонезия, Япония, Жанубий Корея давлатлари фуқароларига 30 кунгача визасиз тартибда Ўзбекистонга келишга рухсат берилган эди. 


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига кўра¸ 50 давлат ватандошлари учун виза тартибини соддалаштириш¸ 101 давлат учун транзит ва электрон виза тизимининг йўлга қўйилиши ортидан Ўзбекистонга жорий йилнинг 9 ойи давомида келган сайëҳлар сони ўтган йилга нисбатан икки баробарга кўпайган ва 4.4 миллионни ташкил этган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса