Қозоқ киночилари суратга олган "Айка" фильми Оскар мукофотига номзод бўлди
Мазкур рўйхат 17 декабрда Кинематография санъати академияси томонидан эълон қилинди.
Режиссёр Сергей Дворцевой томонидан суратга олинган "Айка" фильмида Қирғизистондан Москвага бориб ишлаётган ёлғиз онанинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
Май ойида ўтган нуфузли Канн кинофестивалида фильм бош қаҳрамони Айка ролини ижро этган 33 ёшли қозоқ актрисаси Самал Эслямова "Энг яхши аёл роли учун" мукофоти билан тақдирланган эди.
Оскар мукофотининг "Энг яхши хориж фильми” номинацияси шорт-листига "Кўчманчи қушлар" (Колумбия), "Айбдор" (Дания), "Ҳеч қачон қарама" (Германия), "Дўкон ўғрилари" (Япония), "Капернаум" (Ливан), "Рома" (Мексика), "Совуқ уруш" (Польша) ва "Олов" (Жанубий Корея) фильмлари ҳам киритилган.