"Манчестер Юнайтед" мавсум сўнгига қадар жамоа бош мураббийлиги учун номзод мураббийлар номини маълум қилди. Булар "Мольде" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер, ПСЖ ва Франция термаси собиқ устози Лоран Блан ва барчамизга яхши таниш бўлган, Эрон термаси бош мураббийи Карлуш Кейрушлардир. The Independent эса бу борада айнан Бланнинг имкониятларини юқори баҳоламоқда. Шунингдек, "Тоттенхэм" устози Маурисио Почеттино ҳам "қизил иблислар" бошқаруви учун асосий номзодлардан бири эканлиги айтилмоқда.