Жаҳон банки Когон, Чортоқ ва Янгийўлни ривожлантиришга юз миллион доллар қарз берди
Мазкур халқаро банк мансуб бўлган Жаҳон банкининг директорлар кенгаши «Ўрта шаҳарларнинг комплекс ривожланиши» лойиҳасини тасдиқлагани ортидан мана шундай қарор қабул қилинди.
Когон, Чортоқ ва Янгийўлда лойиҳа доирасида инфратузилмадан ташқари, лойиҳа доирасида коммунал хизматларни тақдим этишни яхшилаш ва жамоат жойларини ривожлантириш ишлари ҳам олиб борилади.
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори: «Жаҳон банки Ўзбекистонда биринчи марта шаҳар хўжалигини ривожлантириш лойиҳасини молиялаштиради”, деб билдирди.