GM Uzbekistan АЖ 20 декабрдан 22 декабрга қадар республикамизнинг барча автосалонларида “Cobalt” LS M/T (1-позиция) автомобилини харид қилиш истагида бўлганлар учун махсус Янги йил акциясини эълон қилди. Акция давомида ушбу автомобиль учун 100% тўлов амалга оширган ҳар бир харидор 4 000 000 сўм чегирмага эга бўлади. Акцияга жами 100 дона автомобиль ажратилди. "Республикамиздаги дилерлик корхоналари ҳамда шартномалар тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан GM Uzbekistan расмий сайтида танишишингиз мумкин", - дейилган компания хабарида.