Тошкентда валютачилар долларни 8450 сўмдан сотаётганда қўлга олинди
Ўзбекистон бош прокуратураси маълумотига кўра, яқинда ташкил этилган тезкор тадбир натижасида икки нафар валютачи қўлга олинган. Улар жами 7900 доллар пулни 8450 сўмданга сотишга уринишган. Қўлга олинган шахслар Б. ҳамда У. ларнинг ёнидан ашёвий далил сифатида 7900 доллар ва 66,7 миллион сўм пул тортиб олинди. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов жараёни давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, сўнгги 9 ой ичида хориж валютасини ноқонуний тарзда сотилишига оид 2 мингта факт ошкор этилди. Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари прокуратура ходимлари билан биргаликда валютачилардан жами 73 миллиард сўмлик хориж валютасини тортиб олишган. Айбдорларга нисбатан 1490 та маъмурий, 390 та жиноий иш қўзғатилган. Фақат шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, банклар ҳануз аҳоли учун хориж валютаси сотиб олиш имконини берувчи шоҳобчаларни ташкил этмаган. Манба: podrobno. uz