Қаршининг «Насаф» жамоаси айни вақтда футболчиларига ортда қолган мавсумдан сўнг бироз ҳордиқ чиқариш имкониятини тақдим этган. Қаршиликлар 20 декабрдан ўз қароргоҳларида тўпланишади ва жамоа бир ҳафта мобайнида машғулот олиб боради. Сўнгра футболчиларга Янги йил байрами муносабати билан дам берилади. Янги йилда эса «аждарлар» жамоаси 4-28 январь кунлари Қаршида ўқув-машғулот йиғини ўтказишади. Сўнгра 1-15 февраль кунлари жамоа Туркияда хориж йиғини ташкил этади. Манба: www.fcnasaf.uz