Добавить новость
ru24.net
World News
Декабрь
2018

Таълим вазирлиги ота-оналардан ёзма кафолатлар талаб этиш нотўғри эканлигини эслатди

0
Ота-оналардан ноқонуний равишда ёзма кафолатларнинг талаб этилиши нотўғри ҳисобланади, дейилган Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати баёнотида.


Вазирлик баёноти ижтимоий тармоқда пойтахт мактабларининг бирида ўқувчиларнинг қишки таътил кунларида ота-оналардан фарзандларининг ўзларини қандай тутишлари кераклиги ҳақида талаб қилинган кафолат хати сурати тарқалгани билан боғлиқ.


Хатда таъкидланишича, ота-оналар ўғил-қизларининг компьютер клубларига бормаслиги, пиротехника воситаларини сотиб олмаслиги, улардан фойдаланмаслиги, шунингдек, жамоат тартибини бузмаслиги, ҳамда гуруҳ, оммавий тартиббузарликларда қатнашмаслиги, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик содир этмаслигини кафолатлайди.


Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шартлигини, шу боисдан ҳам, ота-оналардан ноқонуний равишда ёзма кафолатларнинг талаб этилиши нотўғри ҳисобланишини эслатган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса