Санъатшунос Александр Васильев чин қалбдан Ўзбекистонни яхши кўради. Бухоро бозорларида янги либослар сотиб олиш, Тошкентдаги Ўзбекистон Давлат санъат музейида суратларни томоша қилиш унинг жону дили. Александр Васильев Sputnik Ўзбекистон мухбирига ўзининг Ўзбекистон бўйлаб қилган саёҳати ҳақида батафсил ҳикоя қилиб берди. - Александ Александрович, бу сизнинг Ўзбекистонга биринчи ташрифингиз эмас. Ўзбекистонда сизни қандай кутиб олишади? - Ўзбекистонда мени дўстона кутиб олишади. Ҳар бир шаҳарда кўплаб инсонлар мен билан суратга тушиб, дастхат олишни хоҳлашади. Шундай ҳолатлар бўладики, айниқса, Тошкентда: мева-чева сотувчи аёллар сабзавот сотувчи аёллар билан урушиб кетишади ва менинг енгимдан икки тарафга тортиб, айнан уларнинг пештахталари олдига боришимни исташади. Бу одамни қувонтиради, албатта. Чунки мен Шарқда азиз меҳмон, Ўзбекистон эса туризм учун юксак даражадаги мамлакат. - Cизни мамлакат нималари билан ўзига жалб қилади? - Биз Ипак йўлига ташриф буюрамиз. Одатда йўлимизни Хивадан бошлаймиз, кейин Бухоро, Самарқанд ва Тошкент сари йўл оламиз. Шу саёҳатнинг ўзи меҳмондўст ва жуда назокатли мамлакатнинг бой тарихи, архитектура ва урф-одатлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун кифоя. View this post on Instagram Начинаем выездную школу в Узбекистане с имитации национального танца!!! Всем хорошего настроения!!! #александрвасильев #историкмоды #модныйприговор #первыйканал #выезднаяшколаалександравасильева #alexandrevassiliev #fashionhistorian #fashionverdict A post shared by Александр Васильев (@alexandre_vassiliev) on Oct 15, 2018 at 5:44am PDT Менга Хива жуда ёқади. Чунки у узоқда жойлашган ва туристлар нигоҳида Самарқанд ва Тошкентга қараганда унчалик машҳур эмас. Бинолар, савдо ва турмуш тарзининг ўзгармаганлиги мени ҳайратга солади. Чунки бу шаҳарда ҳозиргача ёғоч ўймакорлиги, тўқимачилик, мўйнадўзлик, кулолчилик билан шуғулланувчи устахоналар мавжуд. Буларнинг барчаси ўзининг қадимий дастлабки ҳолатини сақлаб қолган. Тошкентга яқинлашган сари туристлар дидига мослаштирилган нарсалар кўпайиб боради, айниқса, заргарлик буюмлари. Бухоро - жуда қадимий шаҳар. Бу шаҳарда ўз вақтингни ўтказгинг келади. Самарқанд – муҳташам ва зийнатли шаҳар. Лекин бу ерда қазиш ишлари олиб борилмаган, эски шаҳарнинг куйик қолдиқлари топилмаган. Улар топилгунга қадар яшашни орзу қиламан. Ва биз қадимий Самарқанд ҳунарчилигини ўрганамиз. Тошкент Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига нисбатан анча европалашган шаҳардир. Аммо у ҳам ўзининг анъаналари билан гўзал. Бу ерга уруш вақтида кўплаб қочоқлар келганди, улар орасида зиёлилар ҳам жуда кўп эди. Бу академик, илмий, ажойиб санъат музейи бор шаҳардир (таҳр.: Ўзбекистон Давлат санъат музейи). Мен бу музей коллекцияларини жуда яхши кўраман. Афсуски, у таъмирлаш ишлари учун ёпилади ва биз узоқ муддат ушбу санъат асарларидан баҳраманд бўлолмаймиз. [media=https://www.youtube.com/embed/oU7Jbmq33FQ] Мен Тошкентда кинорежиссёр Рустам Ҳамдамовнинг уйида бўлдим. Унинг суратлар коллекциясидан жуда роҳатландим. Унинг синглиси билан дўстлашдим. Бу ҳаммаси жуда таъсирли ва чиройли эди. Ўзбекистон туристлар орасида машҳур. Ҳозир мамлакатга ташриф буюриш урфга кирган. Аммо мен давлат саёҳатчиларининг катта оқимини уддалай олишига ишончим комил эмас. Масалан, Хивада бирорта люкс-меҳмонхона йўқ, фақат кичик меҳмонхоналар бор. - Одатда сиз Ўзбекистондан нима олиб келасиз? - Ҳар доим ўзимга янги чопон, янги шарф сотиб оламан – бу ажойиб деб ҳисоблайман. Москвада бу чопон ва шарфларни “Модный приговор” съёмкаларида кияман ёки уларни ўзим билан бошқа мамлакатларга олиб бориб, жон-жон деб кияман, масалан, Францияда ва Литвада. Буларнинг барчаси мен учун қадрли. Менинг фикримча, уйда ўзбек кулолчилик буюмлари, миллийча тикилган ёстиқ ёки дастурхон бўлиши кўзни қувонтиради. - Ўзбекистон ўзининг миллий либослари ва газламаларига бой. Лекин одамлар миллий либосларни фақат байрам кунлари кийишади. Ўзбеклар ўзларининг миллий либосларини ҳар куни кийишлари учун нима қилиш керак? - Одамларни ҳар куни миллий либос кийиб юришга мажбурлаб бўлмайди. Бу ғалати кўринади. Мен миллий либосларни ҳар кун кийиш керак, деб ҳисобламайман. Ўзбекистонда миллий либосларни кам кийишади, деб ҳам ҳисобламайман. Бундан ташқари, кўплаб дизайнерлар ўзларининг ишларида миллий уйғунликни фаол ишлатишмоқда. Мен Ўзбекистон ўзининг миллий маданиятидан узоқлашган, деб ҳис қилмайман. У ерда, аксинча, ҳаммаси тўғри йўлга қўйилган. - Ўзбек дизайнерлари қай даражада? Улар жаҳон модельерлари билан рақобатлаша оладиларми? - Ўзбек модаси жаҳон брендлари билан рақобатлаша олмайди, лекин рақобатлашиши шарт ҳам эмас. Албатта, ўзбек дизайнерлари тез-тез мода намойишлари учун Париж ва Миланга бориб туришади, бироқ бунинг маъноси ва бу учун пул борми? Бирор бир маҳаллий дизайнер бирор бир мамлакатда ҳар бир аэропортда қўйилган брендлар билан рақобатлаша олмайди. Шу ўринда ўзбек модасининг ўзгача жозибадорлиги бор. Ўзбекистонда барча газламалар қўлда тўқилган, шунинг учун уларга дунёда тенг келадигани йўқ. Ўзбек либоси дизайни ҳамиша ўзига хос хусусиятга эга бўлиб келган. Шаблон қилиб қўйишнинг имкони йўқ, жаҳон модасининг эса бунга тоқати йўқ. Одатда, ўзбек газламаси жуда энсиз, 50-60 сантиметрдир. Ундан либос тикиш қийин. Ўзбек газламаси жуда чиройли. Менинг чемадоним ўзбек газламаси билан лиқ тўла. Ўзбекистондан бўш чемадон билан қайтган ҳеч қандай инсонни учратмадим. Ахир, бундан ташқари мўйналар ҳам борку! Мен ҳаммага гўзал мамлакат – Ўзбекистон бўйлаб ажойиб саёҳат қилишларини тилайман. Чин қалбимдан ҳаёти давомида ҳеч бўлмаганда бир марта бориб кўришини тавсия қиламан. Инсон қалбини англаш учун керак бўлган жойдир. Мамлакатда анъаналар, вақт яқинлигини ҳис этасан, абадийлик ва фонийлик нима эканлигини тушуниб етасан. Мен келажакда Ўзбекистонга узум ва туршак ейиш учун жон деб учиб келаман.