Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2019

Аҳоли сони 33 миллион 254 минг кишидан ошди

0
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2019 йилнинг1 январь ҳолатига кўра, 33 миллион 254 минг 100 кишини ташкил этди.


Давлат статистика қўмитасининг билдиришича, бу 2018 йилда аҳоли сони 597 минг 400 кишига ёки 1,8 фоизга ўсганини англатади.


Қўмита ҳисоботида таъкидланишича, аҳолининг 16 миллион 805 мингги ёки 50,5 фоизи шаҳарларда яшайди. Қишлоқ аҳолиси сони 16 миллион 449 минг одамни ёки аҳолининг 49,5 фоизини ташкил қилади.


Аҳолининг 30,3 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталардир.


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2018 йилнинг декабрида Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилга бориб қарийб учдан бирга кўпайиб¸ 43,6 миллион кишига етиши мумкинлигини билдирган эди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса