Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2019

Шавкат Мирзиёев Германиядаги ўзбек ёшлари билан кўришди

0
Хабарингиз бор, кеча, 20 январь куни Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Германияга етиб борди. Германияда ўқиётган, илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар Берлин шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевни катта хурсандчилик билан кутиб олди. Ўзбекистон делегацияси жойлашган қароргоҳ олдида самимий суҳбат бўлиб ўтди. Ўзбекистон раҳбари ватандошларимизнинг ўқиш ва ишлари, орзу-истаклари билан қизиқди. “Ривожланган давлатлар барча соҳаларга илмий ёндашиб натижага эришган. Биз ҳам жуда катта изланишдамиз. Бутун ҳаракатларимиз дунё билан тенг бўлишга, халқимизга муносиб ҳаёт яратишга қаратилган. Ислоҳотларни сиздек илғор ёшлар билан бирга амалга оширамиз. Ҳамма ўрганган билим, “ноу-хау”ларингни Ўзбекистоннинг ҳар бир соҳаси интиқлик билан кутяпти. Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз”, деди Шавкат Мирзиёев. Президент ёшларни ўқиш ва изланишларини муваффақиятли тугатиб, билим ва тажрибаларини мамлакат ривожига йўналтиришга таклиф этди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса