Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2019

ТОШКЕНТ – “Уйимнинг ярмини бузиб ташлаган ҳокимлик кадастр ҳужжати қилишни пайсалга солиб келмоқда”

0
ЮНУСОБОД. “Мен – Б.Мўминова, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Хиёбонтепа кўчасидан ёзмоқдаман. Бўзсув канали бўйида қурилган уйимнинг ҳужжатлари йўқ. 2018 йил июнь ойида 461-қарор асосида ўзбошимчалик билан қурилган уйларга кадастр ҳужжатини қилдириш мақсадида давлат хизматлари марказига мурожаат қилдим. Лекин шу вақтгача ёрдам беришмади. Бормаган жойим, кирмаган эшигим қолмади. Ҳокимият ходимлари келиб сув бўйини тозалаш тадбирларида ҳовлимнинг ярмини бузиб кетишди. Қиш кунлари шу шароитда оилам билан бир хонада жон сақламоқдаман. Ювиниш ва ҳожатхоналарим бузиб ташланган, қўшнимникидан фойдаланмоқдамиз. Уй иситгич очиқда қолган.


Ҳокимият мурожаатимни эшитмаяпти. Кадастр бўлимига борсам, ҳужжатингиз комиссияда, дейишади. Ариза ташлаганимга 8 ой бўлди, наҳотки комиссия ҳали ҳам кўриб чиқмаган бўлса?! Ўз юртингда хорлансанг, алам қиларкан!”


(Бу хабар Озодликка 16 январь куни келган.)​






















​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************






Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************


Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​






 



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса